07:04 / 12.09.2019
3 836

Иордания қироли Лондонга миллионлаб долларлар билан қочиб кетган Дубай амирининг хотинига иш берди

Иордания қироли Лондонга миллионлаб долларлар билан қочиб кетган Дубай амирининг хотинига иш берди
Фото: Emirates Woman
БААдан қочиб кетган Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумнинг рафиқаси воқеасида туб бурилиш юз берди, деб ёзмоқда Daryo нашри.
Малика Ҳайя бинт ал-Ҳусайн ўзи билан 20 миллион доллар олиб, икки боласи билан турмуш ўртоғидан қочиб кетган эди. Малика Лондондаги Кенсингтон саройи яқинидаги данғиллама уйга жойлашган ва ажрашиш учун ариза берган. Бу ҳақда июнь ойи охирида маълум бўлган.

Болаларга васийлик ҳуқуқини олиш мақсадида малика Лондон Олий судига мурожаат қилган. У қизини мажбурий никоҳдан ҳимоя қилишни сўраган ва махсус ҳимоя ордерини олишга уринган. Унинг турмуш ўртоғи эса болаларини Дубайга қайтаришни талаб қилган, аммо сўнгги янгиликларга қараганда бундай бўлмайди.

Қайд этилишича, бу ишга маликанинг акаси бўлмиш Иордания қироли Абдулла ибн Ҳусайн аралашган. У синглиси ва унинг болалаларини мажбурий қайтаришдан қутқарган ва уни Иорданиянинг Лондондаги элчихонасига раҳбари ўринбосари этиб тайинлаган.

Энди малика ва унинг болалари дипломатик дахлсизлик ҳуқуқига эга ва Британия расмийлари уларни БАА ва шайх Муҳаммадга топшира олмайди.

Бироқ, хабарда айтилишича, малика Ҳайянинг лавозимга тайинланиши Британия ҳукумати томонидан тасдиқланиши керак. Улар дипломатни қабул қилиши ҳам, рад этиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, 45 ёшли малика Ҳайя Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумга 2004 йилда турмушга чиққан эди. У шайхнинг олтинчи ва кенжа рафиқаси. Амирнинг барча хотинларидан 23 нафар фарзанди бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иордания қироли Лондонга миллионлаб долларлар билан қочиб кетган Дубай амирининг хотинига иш берди