Ҳабиб Нурмагомедов Путин билан учрашади. Президентнинг ўзи бунга ваъда берди

  • 12 сентябрь 2019, 22:30
  • 1 061
  • Дунё
  • Ҳабиб Нурмагомедов Путин билан учрашади. Президентнинг ўзи бунга ваъда берди
    Фото: Google Images
    Россия президенти Владимир Путин Доғистонда UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашади, дея ёзмоқда «Дарё».
    30 ёшли спортчи 7 сентябрь куни америкалик Дастин Порьени мағлуб этиб, чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.

    Путин эса спортчи билан шахсан кўришиб, уни табриклашини маълум қилган. У бу ҳақда 1999 йилги Доғистондаги жангариларга қарши курашда қатнашган кўнгилли жангчилар билан учрашувда айтиб ўтган.

    Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрида Ҳабиб Конор Макгрегорни мағлуб этган, жангдан сўнг эса муштлашув вужудга келганди.
    Орадан бироз вақт ўтиб эса Путин Ҳабиб билан учрашиб, унинг отасидан ўғлини қаттиқ жазоламасликни сўраганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ҳабиб Нурмагомедов Путин билан учрашади. Президентнинг ўзи бунга ваъда берди