Ўзини суратга олган ишчини калтаклатган саудиялик малика 10 ойлик шартли қамоқ жазоси олган

  • 13 сентябрь 2019, 10:49
  • 970
  • Дунё
  • Ўзини суратга олган ишчини калтаклатган саудиялик малика 10 ойлик шартли қамоқ жазоси олган
    Фото: Reuters
    Париж суди Саудия Арабистони подшоҳи Салмоннинг қизи ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал-Сауднинг синглиси Ҳасса бинт Салмонни 10 ойлик шартли қамоқ жазоси ва 10 минг евро жаримага тортди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

    Малика Франция фуқаросини зўравонлик билан вақтинчалик озодликдан маҳрум қилишда шерик деб тан олинган.
    Бундан ташқари, маликанинг тансоқчиси ҳам 8 ойлик шартли қамоқ жазоси ва 5 минг евро жаримага тортилган. Маликанинг ўзи ҳукм чиқарилишида иштирок этмаган.

    Воқеа 2016 йилда маликанинг уйига хизмат кўрсатувчи техник уйнинг юқори қаватларидан бирида эшикни бўяётганда юз берган. Ишчи у ерга маликанинг хонасидаги раковина синиб қолгани сабабли чақиртирилган. У таъмирлаш ишларига киришиш олдидан ваннахонада ўз телефонига бир нечта суратлар олган. Таъкидланишича, Францияда бу одатий жараён ҳисобланади.

    Бироқ суратлари матбуотда эълон қилинмаслиги билан танилган малика ишчини айнан уни суратга олмоқчи бўлганликда айблаган. Шундан кейин у ўзининг тансоқчиси Рани Саидийни ишчи билан гаплашиб қўйиш учун чақиртирган. Тансоқчи ишчини қўрқитиб, уни дўппослашга тушган. Ишчи 15 дақиқача шундай қийналгач, тиз чўкиб, маликанинг туфлисини ўпишга мажбур қилинган.

    Терговнинг аниқлашича, буларнинг барчаси маликанинг буйруғи билан амалга оширилган. Унга нисбатан 2017 йил декабрда ҳибсга олиш ордери берилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўзини суратга олган ишчини калтаклатган саудиялик малика 10 ойлик шартли қамоқ жазоси олган