11:13 / 13.09.2019
2 449

Истанбулдаги ресторанлардан бирида робот-официантлар хизмат кўрсатмоқда

Истанбулдаги ресторанлардан бирида робот-официантлар хизмат кўрсатмоқда
Фото: РИА Новости / Мюджахит Кушман
Истанбулнинг Атакёй туманидаги ресторанлардан бирида эндиликда мижозларга официантлар ўрнига роботлар хизмат кўрсатади. Бу ҳақда ресторан директори Мужоҳид Кушман маълум қилган.

“Роботларни мижозларга хизмат кўрсатишга татбиқ қилиш ғоясини бизга мижозларимиздан бири бўлган професссор таклиф қилганди. Биз бу ғояни ҳаётга татбиқ қилдик. Шунингдек, ўз роботларимизни брендимизга айлантирдик ва унга муаллифлик ҳуқуқларини расмийлаштирдик. Ҳозир бизда 3 та робот бор, уларни хорижда буюртирганмиз, турк муҳандислари эса уларни дастурлаштирган”, деб айтган ресторан директори.

Кушманнинг таъкидлашича, роботлар ресторанга кўплаб мижозларни жалб қилмоқда. “Кўпчилик бу қандай юз беришини кўриш учунгина келмоқда. Роботлар қайси стол ёнига боришни ва гапиришни билади. Келгусида улар официантлар ўрнини эгаллашига ишончим комил. Технологиялар ривожлангани сари бу касбга талаб тобора камайиб боради”, деб таъкидлаб ўтган ресторан раҳбари.

Унинг айтишича, “ўзбошимчалик қилмайдиган, фақат буюрилганини бажарадиган роботлар ҳаммага ёқмоқда”.

Августда Истанбул аэропортида синов режимида робот-консултантлар ишлай бошлаган. Улар инсонга ўхшаш кўринишда бўлиб, йўловчиларга аэропорт ҳудудида ҳаракатланишда ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Улар, шунингдек, чиптадаги матнни ўқиш, парвозлар ҳақидаги маълумотларни дисплейга чиқариш, турк ва инглиз тилларида парвозлар жадвали бўйича саволларга жавоб бериш кабиларни бажара олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулдаги ресторанлардан бирида робот-официантлар хизмат кўрсатмоқда