«Google» тергов тўхтатилиши учун салкам миллиард евро тўлашга кўнди

Фото: «Вести»
«Google» интернет-концерни Франция ҳукумати қўзғаган молиявий фирибгарликлар бўйича тергов тўхтатилиши учун салкам 1 миллиард евро бадал тўлашга кўнди, деб хабар берди «Дарё».
Бу пулларнинг €500 миллиони жарима, €465 миллиони илгари тўланмай қолган солиқдир.
«Google»нинг Европадаги штаб-квартираси Дублин (Ирландия)да жойлашган. Ирландияда корпоратив даромад солиғи бошқа мамлакатлардан паст, у ерда рўйхатдан ўтган компаниялар солиқ имтиёзларидан фойдаланади.
Франция ҳукумати 2015 йили «Google»ни молиявий фирибгарликда шубҳа остига олган, Францияда тузилган реклама шартномаларидан тушган даромадлари учун солиқни Ирландияда тўлаганликда айблаганди.

Изоҳлар 0
…