06:33 / 14.09.2019
3 098

“Толибон” делегацияси Москвага келди

“Толибон” делегацияси Москвага келди
Фото: Eadaily
Толиблар делегацияси Москвага келди ва Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов билан учрашди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси расмий вакили Муҳаммад Суҳайл шаҳин маълум қилди.

"Делегация Москвага етиб келди. Биз Афғонистондаги тинчлик жараёнлари атрофидаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилиш учун Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов билан учрашдик", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп тинчлик музокаралари бекор қилинганидан сўнг толибларга қарши янги зарбалар беришни ваъда қилганди.

Толиблар Афғонистондаги навбатдаги теракт учун жавобгарликни зиммасига олганидан сўнг Трамп “Толибон” билан тинчлик музокаралари ўтказиш бекор қилинганини билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Толибон” делегацияси Москвага келди