10:30 / 14.09.2019
4 067

Генерал Дўстум Афғонистоннинг шимолидаги «Толибон»ни олти ой ичида мағлуб этишни таклиф қилди

Генерал Дўстум Афғонистоннинг шимолидаги «Толибон»ни олти ой ичида мағлуб этишни таклиф қилди
Фото: Fergana News
Афғонистоннинг биринчи вице-президенти, генерал Абдурашид Дўстум агар ҳукумат ва АҚШ унга имкон берса, мамлакат шимолидаги «Толибон»ни олти ой ичида мағлуб этишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Fergana News хабар берди.

Дўстумнинг қайд этишича, у Афғонистон шимолидаги «Толибон» тармоқларини америкаликлар, афғон ҳукумати кучлари, ҳамда НАТО ҳарбий кучлари иштирокида қандай мағлуб этиш бўйича режа тузган.

«Мен президент, миллий хавфсизлик кенгаши, АҚШ, НАТО ва бизнинг халқаро дўстларимиздан келишини ҳамда менинг режамга қулоқ тутишини, уни амалга оширишни сўрайман. Қуруқликдаги қўшинлар ҳам, бошқа ресурслар ҳам талаб этилмайди. Келинг ва синаб кўринг, бунинг учун олти ой вақт керак бўлади», — дейди Дўстум.

Дўстумнинг сўзларига кўра, АҚШ ўз музокараларида чиқиш йўлисиз кўчага кириб қолган.

«Биз ‘Толибон’ билан курашамиз. Агарда Афғонистон президенти, АҚШ, НАТО бизга ишонса, уларни мағлуб қилиш имконига эгамиз», — дейди Дўстум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Генерал Дўстум Афғонистоннинг шимолидаги «Толибон»ни олти ой ичида мағлуб этишни таклиф қилди