Туркманистон президенти ўзининг алабай итлари ҳақидаги янги китобини шеърий тарзда тақдим қилди

Туркманистон президенти ўзининг алабай итлари ҳақидаги янги китобини шеърий тарзда тақдим қилди
Фото: Fergana News
13 сентябрь куни ҳукумат йиғилишида чиқиш қилган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўзининг алабай итларига бағишланган навбатдаги китоби тақдимотини ўтказди, деб хабар беради Fergana News.

Туркманистон президенти алабай итларига бағишлаб ёзган шеърини ҳам ушбу йиғилишда ўқиб берган.

«У йиллар, асрлар, вақтлар алоқасини билади — туркман алабайи.
Унинг шуҳрати юқори, муносиб қадрланган —туркман алабайи.
Гилам ҳам, от ҳам юз йиллар аро, аждодлар мероси ва васияти,
Муваффақиятлар ва ғалаба рамзи— туркман алабайи», — дейилади шеърда.

Президент йиғилиш иштирокчиларидан шеърга баҳо беришни сўраган. Унинг шеъри йиғилиш иштирокчилари томонидан олқишлар билан қарши олинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар