12:56 / 16.09.2019
3 042

Қозоғистонда поезд автобусни уриб кетди (видео)

Қозоғистонда поезд автобусни уриб кетди (видео)
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 15 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 19:20 да «Олмаота—Қўстанай» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезди қўриқланадиган темирйўл кесишмасида тўхтаб қолган автобусга келиб урилди.

Tengrinews’нинг хабар беришича, автобус ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Уч киши — бир аёл ва кичик ёшдаги икки бола тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Хабар беришларича, учала жабрланувчи ҳам жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Полиция маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси тақиқловчи сигналларга қарамай, темирйўл кесишмасига чиқиб келиши оқибатида ЙТҲ юз берган. Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, поезд келиб урилиши муқаррар бўлиб қолгач, ҳайдовчи барча йўловчиларни автобусдан туширган, лекин ўзи тушишга улгурмай қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда поезд автобусни уриб кетди (видео)