17:30 / 16.09.2019
3 630

Қаерда озиқ-овқат маҳсулотлари жуда қиммат?

Қаерда озиқ-овқат маҳсулотлари жуда қиммат?
Фото: «REGNUM»
Озиқ-овқатлар нархи энг қиммат шаҳарлар номи эълон қилинди. «REGNUM»нинг ёзишича, индекс ҳисоб-китобида бозордаги чакана нархлар инобатга олинган.

Энг қиммат озиқ-овқат маҳсулотлари Цюрих (130,18 пункт), Базель (128,26 пункт), Лозанна (127,70 пункт), Женева (119,81 пункт), Берн (113,57 пункт) ва Сеулда (105,01 пункт) қайд этилган. Тадқиқот дунёнинг 375 та йирик шаҳрида олиб борилган.

Рейтингдаги йигирматаликка қуйидаги шаҳарлар киритилган: Нью-Йорк (АҚШ, 7-ўрин), Тронхейм (Норвегия, 8-ўрин), Гонолулу (АҚШ, 9-ўрин), Токио (Япония, 15-ўрин), Торонто (Канада, 19-ўрин).
Тадқиқот натижаларига кўра, энг арзон озиқ-овқат маҳсулотлари Равалпинди (Покистон)да экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қаерда озиқ-овқат маҳсулотлари жуда қиммат?