22:37 / 16.09.2019
3 279

Адебайор насронийликдан нега воз кечди?

Адебайор насронийликдан нега воз кечди?
Дунёнинг машҳур футболчиларидан бўлган Эммануэль Адебайор насронийликдан воз кечиб, Исломни қабул қилишининг сабабларини қуйидагича ифодалайди:

- Насронийликда 3 илоҳ эътиқоди бор. Исломда эса бир илоҳга эътиқод қилинади. Узоқ вақтдан бери Исо алайҳиссаломнинг илоҳ эканлиги борасидаги фикрга қўшилмасдим. Борлиқнинг яратувчиси ягона бўлиши керак эмасми?!
- Ўқиганларимга кўра, Исо алайҳиссалом чўчқа гўшти емаганлар. Мусулмонлар ҳам шундай.
- Исо алайҳиссалом инсонларга Аллоҳнинг исми билан салом берганлар. Мусулмонлар ҳам шундай қилишади.
- Исо алайҳиссалом бир ишни қилмасдан олдин «Аллоҳ изн берса», дердилар. Мусулмонлар ҳам «иншааллоҳ» дейишади.
- Исо алайҳиссалом ибодат қилганларида баданларининг маълум жойларини ювганлар. Мусулмон эса таҳорат қилишади.
- Исо алайҳиссалом соқолларини тартибли қўярдилар. Мусулмонлар буни «суннат» деб аташади.

Насроний динига эътиқод қилган давримда булар борасида кўп ўйладим. Исо алайҳиссалом худди мусулмондек яшаганлар. Насронийларнинг ҳаёт тарзлари на Исо алайҳиссаломникига ўхшайди, на Аллоҳ таолонинг амрларига мувофиқ.

Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Адебайор насронийликдан нега воз кечди?