
Анқарада Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича Россия, Туркия ва Эрон етакчилари Владимир Путин, Ражаб Таййип Эрдўған ва Ҳасан Руҳоний ўртасида музокаралар бошланди.
Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, Анқарадаги учрашувда давлатлар раҳбарлари кескинлик сақланиб қолаётган ҳамда кўпсонли террорчилар жойлашиб олган Идлиб ва Сурия шимоли шарқидаги вазиятга батафсил тўхталишади.
Кремль вакилининг сўзларига кўра, президентлар шунингдек, Суриядаги сиёсий жараёнларни олдинга суриш билан боғлиқ масалани ҳам муҳокама қилишади. Бундан ташқари, қочоқларга ёрдам кўрсатиш ва Суриядаги инфратузилмани тиклаш мавзулари ҳам кўриб чиқилади.
Бугунги музокаралар уларнинг бешинчи учрашуви бўлади. Ушбу шаклдаги саммитлар 2017 йил 22 ноябрда Сочи, 2018 йил 4 апрелда Анқара, 2018 йил 7 сентябрда Теҳрон ва 2019 йил 4 февралда Сочида бўлиб ўтганди.
Сурия МузокаралариПутин ЭрдўғанАнқара УчрашувиИдлиб ВазиятиСиёсий ЖараёнларҚочоқларга Ёрдам Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар