Александр Кокорин ва Павел Мамаев озодликка чиқишди (видео)

  • 17 сентябрь 2019, 12:55
  • 852
  • Дунё
  • Александр Кокорин ва Павел Мамаев озодликка чиқишди (видео)
    Россиялик футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаев Белгород областидаги колониядан озодликка чиқишди.

    Кокориннинг адвокати берган маълумотга кўра, футболчи шу кунларда «Зенит» билан янги шартнома тузди. Унинг сўзларига кўра, Мамаев «Краснодар» билан шартномасини бекор қилмаган ва ушбу клубда ўйнашда давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, Кокорин ва унинг укаси Кирилл, Мамаев ва унинг дўсти Александр Протасовицкий 2018 йил 8 октябрь куни Москва марказида 2та муштлашувда иштирок этиб, Минпромторг мулозими Денис Пак ва ҳайдовчи Виталий Соловчукни дўппослашган эди.

    8 май куни Москванинг Пресня суди ака-ука Кокоринларни 1 йилу 6 ой, Мамаев ва Протасовицкийни 1 йилу 5 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Улар тергов вақтида колонияда ўтказган вақт ҳам бу муддат ичига киритилганди. Сентябрь ойи бошида эса футболчиларнинг адвокатлари уларни шартли равишда қамоқдан озод қилиш бўйича судга илтимоснома киритишган ва бу илтимоснома қаноатлантирилганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Александр Кокорин ва Павел Мамаев озодликка чиқишди (видео)