16:27 / 17.09.2019
3 892

Афғонистон президенти иштирокидаги митингда теракт содир бўлди

Афғонистон президенти иштирокидаги митингда теракт содир бўлди
Афғонистоннинг Парвон вилоятида ўтказилган сайловолди митингида юз берган портлаш туфайли 24 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди.
“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Жангал Боғ туманидаги митингда мамлакат президенти Ашраф Ғани нутқ сўзлаган. Террорчилар эса миналаштирилган мотоциклни оломоннинг яқинида портлатиб юборган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нусрат Раҳимий терактда жароҳат олганлардан айримларининг аҳволи оғирлигини маълум қилди.
Гувоҳларнинг айтишича, портлаш пайтида президент Ашраф Ғани митинг майдонида бўлган ва унга зарар етмаган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда президент сайлови 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон президенти иштирокидаги митингда теракт содир бўлди