Кўл ичида кўл: Нидерландиядаги кўл ичига нега айлана дамба қурилган?

  • 17 сентябрь 2019, 18:05
  • 1 117
  • Дунё
  • Кўл ичида кўл: Нидерландиядаги кўл ичига нега айлана дамба қурилган?
    Фото: hetblauwehart.org
    Нидерландиядаги Кетелмер кўли юқоридан назар ташлаганда жумбоқли кўринади. Улкан ҳавза сув сатҳининг ўртасида мукаммал айлана шаклидаги сунъий тўғонга кўз тушади. Унинг ичида ҳам диаметри тахминан 1 км майдонли кўл мавжуд. Нима учун бу ерни дамба билан ўрашган ва унинг ичида нима яширинган?

    Ноодатий айлана кўтарма пайдо бўлишининг сабаби Кетелмер кўлининг экологик ҳолати ёмонлигига бориб тақалади. Гап шундаки, кўлга Эйссел дарёси келиб қуйилади. Бу ном кўпчиликка таниш эмас. Эйссел Рейн дарёсининг сўл шохобчаси ҳисобланиб, ундан дарёнинг қуйи оқимида ажралади. Бундан аёнки, бу дарё бир неча ўнлаб йиллар давомида кўлга катта миқдорда ифлос моддалар олиб келган. Ғарбий Европанинг саноати ривож топган мамалакатлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Рейн ўнлаб шаҳарлар ва заводлардан чиқувчи ифлосланган оқова сувни қабул қилиб олувчи сифатида йиллар давомида хизмат қилган. Ушбу ҳолат дарёда ифлослантирувчи моддалар кўп жиҳатдан барча рухсат этилган меъёрлардан ошиб кетишига олиб келди.

    Рейндан тўлдирилган Кетелмер кўли сувининг сифати ҳам шунга ўхшаш вазиятни тақозо этди. Ўтган аср охирида Европа мамалакатлари ҳукуматлари Рейннинг даҳшатли ҳолатига ўз эътиборларини қаратишганда, Кетелмернинг экологик ҳолати ҳам назардан четда қолмади. Одамлар кўлни сувнинг ўзида ҳам, қуйи чўкиндиларида ҳам тўпланган ифлослантирувчи моддалардан тозалашни бошлашди. Шу мақсадда кўлни тозалашдан сўнг ҳосил бўладиган ўта заҳарли концентратни жойлаштириш имконини берувчи сув тиндиргичини қуришга қарор қилинди.


    Кўлнинг ўзи жуда чуқур бўлмагани сабабли изоляцион тўғонни Кетелмер акваториясининг қоқ ўртасида қуришга келишилди. Айлана тўсиқ ичида 45 метр чуқурликдаги котлован қазилган, унинг туби ва деворлари мустаҳкам полимер материал билан изоляцияланган. Кўл ичидаги омбор Эйсселог номини олган. Кетелмер тубидаги чўкиндилар махсус тозалаш станциясига етказилади, у ерда уларни заҳарли лойга ва кўл тупроғининг кўл учун хавфсиз бўлган қисмларига ажратишади. Кўлни тозалаш ишлари тугагандан сўнг, лой омборини юқори қисмидан ажратиб олиб, сунъий оролга айлантириш режалаштирилган.

    Манба: Kun.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Кўл ичида кўл: Нидерландиядаги кўл ичига нега айлана дамба қурилган?