Жириновский Россия билан бирлашиши керак бўлган икки мамлакат номини эълон қилди

  • 18 сентябрь 2019, 12:33
  • 2 356
  • Дунё
  • Жириновский Россия билан бирлашиши керак бўлган икки мамлакат номини эълон қилди
    Фото: «РИА Новости»
    Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский агарда Беларусь ва Украина Россия билан бирлашиб, ягона давлатга айлансагина фаровонликка эришишини маълум қилди, деб хабар беради «Daryo» нашри.

    «Россия ва Беларусни аллақачон бирлаштириб юбориш керак эди. Ўйинлар ўйлаб топиш нега керак: келинг аввал божхонани ёки тарифларни. Ягона давлатга айлансак Беларусь гуллаб-яшнаб кетади. Келинг, одамларга эркин ҳаракатланиш имконини, улкан ресурсларга эгалиги сабаб евродан кучли бўладиган ягона рублни берайлик. Украина билан ҳам худди шу вазият. Ахир Россия тарихан Великороссия ва Малороссиядан ташкил топганку. Буларнинг илдизи битта — рус. Биз тарихда бирга яшаганмиз, ҳозир эса буни қайта тиклашимиз керак», — деб ёзади Жириновский ўзининг Telegram’даги каналига.

    Шунингдек, сиёсатчи одамларнинг эркинликларини чекламаслик лозимлигини, истаган одам беларус ёки украин тилида гаплашиши мумкинлигини, миллий газеталар, театр ва мактабларни сақлаб қолиш кераклигини таъкидлаган.

    Жириновский бундай ягона давлат фуқароларининг миллатини кўрсатмасдан, балки «ягона мамлакат фуқароси» бўлиши керак деган фикрни ҳам билдирди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жириновский Россия билан бирлашиши керак бўлган икки мамлакат номини эълон қилди