15:00 / 18.09.2019
4 934

Путин Қуръондан оят келтирган ҳолда Саудия Арабистонига таклиф билдирди (видео)

Путин Қуръондан оят келтирган ҳолда Саудия Арабистонига таклиф билдирди (видео)
Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистонига нефть объектларини қўриқлаши учун Россияда ишлаб чиқарилган C-400 ёки С-300 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олишни таклиф қилди. «РИА Новости» хабарига кўра, ушбу таклиф Россия, Туркия ва Эрон президентларининг Анқарадаги саммити чоғида билдирилган.

Путиннинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони раҳбарияти Эрон сингари С-300 ёки Туркия сингари С-400 сотиб олиш ҳақида оқилона қарор қабул қилса кифоя. “Булар Саудия Арабистонидаги ҳар қандай инфратузилма объектларини ишончли ҳимоя қилади”, – деди Россия раҳбари.

Яқинда Саудия Арабистони нефть объектларига бўлган ҳужумларни изоҳлар экан, Путин Қуръони Каримнинг Оли Имроон сураси 103-оятини эслаб ўтди: “Муқаддас Қуръондаги қуйидаги оятни эсламай бўлмайди: “...Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз...” Менимча, ана шу оятдан келиб чиқиш керак”.

Эслатиб ўтамиз, шанбага ўтар кечаси Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат компаниясига қарашли иккита объектга дронлар ёрдамида амалга оширилган ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиқди. Ҳужум учун масъулиятни Ямандаги исёнчи ҳусийлар ўз бўйнига олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Қуръондан оят келтирган ҳолда Саудия Арабистонига таклиф билдирди (видео)