
Фото: REUTERS
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Саудия Арабистонидаги нефть объектларига ҳужумни яманлик ҳусийларнинг огоҳлантириши деб атади. Ҳужумлар 14 сентябрда амалга оширилганди. Улар учун жавобгарликни ҳусийлар ўз зиммасига олиб, ҳужум вақтида 10 та дрон қўллашганини маълум қилишган.
“Яманликлар ўз душманларини огоҳлантириш учун шифохона ёки мактабга эмас, саноат объектига зарба беришди. Душман кучлари Ямандаги вазиятдан сабоқ чиқариб, минтақада ўз ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиши лозим”, деб айтган Эрон президенти.
Руҳоний, шунингдек, урушни ҳусийлар эмас, Саудия Арабистони бошлаганини айтиб ўтган. У АҚШнинг ҳужумга Эроннинг алоқаси борлиги ҳақидаги айбловларига “Ёлғон айбловлар ўрнига оёққа тураётган халқлар кучини ҳисобга олиш лозим”, деб таъкидлаб ўтган.
Ҳасан РуҳонийСаудия АрабистониЯманлик ҲусийларНефть ОбъектлариУрушни БошлашАҚШ Айбловлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар