АҚШ Қуролли кучлари генерали: НАТО энди Россиядан ҳарбий жиҳатдан устун эмас

  • 19 сентябрь 2019, 23:18
  • 1 706
  • Дунё
  • АҚШ Қуролли кучлари генерали: НАТО энди Россиядан ҳарбий жиҳатдан устун эмас
    Фото: «РБК»
    АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Жозеф Данфорд НАТО энди Россияга нисбатан ҳарбий устунликка эга эмаслигини қайд этди. У иттифоқни май ойида таништирилган янги стратегия устида ишлашга чақирди. Бу ҳақда Пентагон расмий сайтига асосланиб «Коммерсантъ» хабар қилди.

    «Россия НАТОнинг рақобатчиси ва у иттифоқдан устунлигини намойиш эта олди», — дея таъкидлаган Данфорд Словенияда бўлиб ўтган НАТОнинг ҳарбий қўмитаси йиғилишидан сўнг журналистлар билан ўтказилган суҳбатда.

    Генералнинг сўзларига кўра, НАТО раҳбарияти кучлар нисбати ўзгарганини тан олди.
    «Биз НАТО доирасидаги режаларимиз, шунингдек, ривожланиш йўлидаги жамоавий ҳаракатларни келишиб оламиз», — дейди Данфорд.

    Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Пентагон раҳбари Марк Эспер Франция президенти Эммануэл Макроннинг Россияни Европадан узоқлаштирмаслик ҳақидаги сўзларига изоҳ берган ва Россияни жаҳон майдонида ўзини «нормал мамлакат» каби тутишга чақирганди. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бунга жавобан давлатнинг ҳозирча «нормал бўлмаган» мамлакат бўлишда давом этишини билдирганди.

    19 август куни Франция президенти Эммануэл Макрон Владимир Путин билан учрашган ва музокаралар чоғида Россиянинг «ҳақиқий Европа мамлакати» эканлигига ҳамда «Лиссабондан Владивостоккача» Европага ишонишини айтган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » АҚШ Қуролли кучлари генерали: НАТО энди Россиядан ҳарбий жиҳатдан устун эмас