Оч Роналдуни болалигида бургер билан боққан аёл топилди

  • 20 сентябрь 2019, 18:07
  • 1 731
  • Дунё
  • Оч Роналдуни болалигида бургер билан боққан аёл топилди
    «Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду болалигида кўп оч қолганини сўзлаб берди. У «Спортинг» академиясида ўқиган вақтларда жамоадошлари билан «Макдоналдс» тамаддихоналарига бориб, ортиб қолган овқатларни беришларини сўраганини тан олган.

    Роналдунинг эслашича, ўша вақтларда у 12 ёш эди ва пули бўлмасди. Шу сабабли дўстлари билан тунлари «Макдоналдс» тамаддихоналарига бориб, ходимлардан ортиб қолган овқатларни беришларини сўрарди. «Мен Лиссабонда яшардим. У ерда Португалиянинг турли жойларидан келган болалар бор эди. Оиладан узоқда бўлиш жуда оғир эди», — дейди ҳужумчи.

    Криштиану Роналду ўз вақтида унга ёрдам берган аёллар билан учрашиш нияти борлигини интервью давомида айтиб ўтган.

    Шундан сўнг «Макдоналдс» тамаддихонасида ишлайдиган Паула Лека ўз вақтида «Лиссабон» академияси тарбияланувчиларини текин бургер билан сийлаганини тан олди. Леканинг айтишича, Роналду тенгдошлари орасида жуда камтар бўлган. «Агар у мени кечки овқатга таклиф этса, бажонидил рози бўлардим. Биз бирга ўтириб, ўша даврларни эслардик», — дейди Паула Лека.

    Пауланинг айтишича, у бу воқеани ўғлига айтиб берганда, у ишонишни истамаган. «Унинг айтишича, бу ёлғон экан. У ўз онаси бир вақтлар Роналдуни сийлаганини тасаввур этиши ҳам қийин», — дейди у.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Оч Роналдуни болалигида бургер билан боққан аёл топилди