Америкадаги ўзбеклар, 2015 йил
2021 йил учун «Грин кард» лотерея дастури 2019 йил 2 октябрь куни бошланиб, 5 ноябрь куни тугайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти сайтида хабарнома чиқди.
Ушбу дастур ўзбекистонлик учун бегона эмас, ҳар йили минглаб ўзбеклар бу лотереяда қатнашадилар. Бу галги «Грин кард» дастурига янги талаблар киритилгани ариза берувчилар сони кескин камайишига олиб келиши мумкин.
Хусусан, энди талабгорлар ўрта мактабни битирган бўлиши ёки сўнгги 5 йилда камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт этиб белгиланган.
Тасодифий компьютер дастури 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 30 сентябрга қадар лотерея ғолибларини аниқлайди.
Қуйидаги давлатлар бу йилги регистрацияда қатнаша олмайди:
Бангладеш, Бразилия, Канада, Хитой, Колумбия, Доминикан Республикаси, Сальвадор, Гватемала, Ҳаити, Ҳиндистон, Ямайка, Мексика, Нигерия, Покистон, Филиппин, Жанубий Корея, Буюк Британия ва унга тегишли ҳудудлар (Шимолий Ирландиядан ташқари) ҳамда Вьетнам.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз чиқишларида ушбу дастур қоидаларини ўзгартириши, талаблар кучайтирилиши ҳақида бир неча бор айтганди. Ҳатто «Грин-кард»ни тўхтатиб қўйишни ҳам таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда