23:50 / 21.09.2019
6 147

Меланья Трамп Вашингтон ҳайкали очилиши маросимида шарманда бўлди

Меланья Трамп Вашингтон ҳайкали очилиши маросимида шарманда бўлди
АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп Америка пойтахтида Жорж Вашингтон ҳайкалининг очилиш маросими вақтида ноқулай вазиятга тушди. Тегишли видеоёзув Washington Examinerнинг Twitterдаги саҳифасида эълон қилинган.

Кадрларда кўриниб турибдики, президентнинг рафиқаси улкан қайчилардан фойдаланиб, байрамона тасмани қирқишни эплай олмаган. Шу боис, у ҳижолат бўлиб, ёнида турган эркакка улкан қайчини кесилмаган лента билан бирга топширишга мажбур бўлади.

Тантанали маросимда шаҳар мактабида таҳсил олувчи ўқувчилар ва амалдорлар иштирок этишган.

​Вашингтон монументи - мармардан ясалган узунлиги 169 метрли обелискдир. У уч йиллик таъмирдан сўнг очилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меланья Трамп Вашингтон ҳайкали очилиши маросимида шарманда бўлди