Арманистонлик аёлда кўз ёши ўрнига кристалл ҳосил бўлмоқда (видео)

  • 22 сентябрь 2019, 12:50
  • 1 624
  • Дунё
  • Арманистонлик аёлда кўз ёши ўрнига кристалл ҳосил бўлмоқда (видео)
    Арманистонлик 22 ёшли Сатеник Каразянда кўз ёши ўрнига нима учун кристалл ҳосил бўлаётгани аниқлана олинмаяпти. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

    Аёлда бу аломат 2 ой аввал пайдо бўлган. “Мен стоматологга боргандим. Кўзимга чанг тушган бўлса керак деб ўйлаб, оғриқ сабабли кўз шифокорига учраганман. У ерда эса кўзимдан бир нечта кристаллчалар чиқариб олишди. Ҳозир ҳар куним жаҳаннамга айланган”, деб айтган аёл.

    Аёл маҳаллий офтальмологга мурожаат қилган, лекин у ташхис қўя олмаган. Шундан кейин қизнинг оиласи уни аввал қўшни шаҳарга, сўнгра пойтахт Ереванга олиб борган, бироқ у ерда ҳам ҳеч ким ёрдам бера олмаган. “Ереванга борганимизда, бир шифокор бизни асаб касалликлари шифокорига жўнатган, бошқаси қабул қилган. У кўзимдан кристалларни чиқариб олган. Сўнгра биз тушлик қилиб келгани рухсат олиб, 5 дақиқадан кейин яна қайтиб борганмиз, чунки Сатеникнинг кўзидан яна кристалл чиқа бошлаган. Шунда шифокор бизга ишонмаслигини ва кетишимизни сўраган”, деб айтган Сатеникнинг қайнонаси.

    Шифокорлар Сатеникка кўз томчилари ва антибиотиклар буюришган, бироқ бу воситалардан унинг аҳволи янада оғирлашиб, уларни қабул қилишни тўхтатган.

    Ушбу ҳодиса билан республика соғлиқни сақлаш вазирлигида қизиқиб қолишган. У ерда вазирликнинг бош маслаҳатчиси билан бу масала бўйича икки марта йиғилиш ўтказилган. Таъкидланишича, яна бир йиғилиш ўтказилиб, унда анамнез тўпланиб, аёл билан нима юз бераётганини аниқлаш режалаштирилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Арманистонлик аёлда кўз ёши ўрнига кристалл ҳосил бўлмоқда (видео)