21:30 / 22.09.2019
4 184

Шойгу АҚШнинг нечта ҳарбий базаси борлигини айтди

Шойгу АҚШнинг нечта ҳарбий базаси борлигини айтди
Фото: «Наша Рада»
АҚШ дунё бўйлаб 170 та ҳарбий базага эга, шунга қарамай, Россия Америкага қарши бемалол туриб бера олади, деди РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб "Хабар" нашри ёзмоқда.

«Россия буни нафақат уддалай олади, балки амалда кўрсатяпти ҳам. Фан, саноат, янги ишланмаларимиз шарофати билан. Қолаверса, улар билан ҳамма фронтда ҳам рақобатлашмоқчи эмасмиз. Агар АҚШ ҳарбий бюджетини тақсимлаб чиқсангиз, дунёнинг турли нуқталарига сочилиб кетган ҳарбий базаларига жуда кўп харажат қилаётганини кўрсаиз. АҚШнинг бунақа ҳарбий базалари 170 та», — деди Шойгу «Московский комсомолец» газетасига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, АҚШ биргина Афғонистонга Россиянинг бир йиллик мудофаа бюджетига тенг миқдорда харажат қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шойгу АҚШнинг нечта ҳарбий базаси борлигини айтди