Трампга Зеленскийга босим ўтказгани учун импичмент эълон қилиниши мумкинлиги айтилди

  • 23 сентябрь 2019, 06:00
  • 871
  • Дунё
  • Трампга Зеленскийга босим ўтказгани учун импичмент эълон қилиниши мумкинлиги айтилди
    Адам Шифф/ Фото : AP
    АҚШ конгрессининг разведка қўмита раиси Адам Шифф CNN телеканалига АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленскийга босим ўтказгани исботланса, унда президент импичменти вазиятдан чиқишнинг ягона йўли бўлиши мумкинлигини айтди.

    “Агар президент ҳарбий ёрдамни ушлаб турса ва шу билан бирга хорижий етакчини таҳдидлар билан қонунга хилоф бирор ишни қилишга мажбурласа, президент кампанияси бўйича рақибини ёмонотлиқ қилишга уринса, унда импичмент ягона йўл бўлиши мумкин”, деб айтган Шифф.

    Аввалроқ The Wall Street Journal Трамп июлда Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашганда ундан АҚШнинг собиқ вице-президенти Жой Байденнинг ўғли, 2019 йилгача Украинанинг Burisma Holdings газ компанияси директорлар кенгаши таркибига кирган Хантер Байденга нисбатан тергов бошлашни талаб қилганини маълум қилган. Бу маълумот пайдо бўлгач, Байден Трампни Украина президенти билан суҳбати стенограммасини беришга чақирган. Трамп ва Байден 2020 йилги президент сайловларида иштирок этишни режалаштиришган.

    Трампнинг айтишича, бу суҳбатда ҳеч қандай муҳим гап бўлмаган. У “ёлғончи” ОАВ ва Демократик партияни ушбу воқеани тўқиб чиқаришда айблаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Трампга Зеленскийга босим ўтказгани учун импичмент эълон қилиниши мумкинлиги айтилди