06:35 / 23.09.2019
4 101

Россия учун бош хавф маълум қилинди

Россия учун бош хавф маълум қилинди
АҚШнинг ўз устунлигига ишончи ва шу билан боғлиқ ҳолда ўйланмаган қадамларни амалга ошириши мумкинлиги Россия ва бошқа давлатларга бош хавф ҳисобланади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Московский комсомолец” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Сен заиф томонларингни англаб, мувозанат ва умумий хавфсизликни сақлашдан манфаатдор бўлсанг, бу сени ақл билан иш тутишга ундайди. АҚШ каби кучлар баланси сенинг фойданг учун шаклланган, деб ўйласанг, мияга турли, жумладан унча ақлли бўлмаган фикрлар келиши мумкин”, деб айтган Шойгу.

Вазирнинг таъкидлашича, ахборотлаштириш ва автоматлаштиришнинг бугунги даражасида қуролланишни бошқариш тизимида хатоликка йўл қўйиш имкони юқоридир. Шу сабабли охирги вақтда олдинги қаторга ахборот хавфсизлиги муаммоси чиқмоқда.

Шойгу дунёдаги вазиятга тўхталиб, Россиянинг ҳозирда катта кўламли урушда иштирок этиши масаласи турмаётганига умид билдирган.
“Бундай урушнинг хавфи ва оқибатлари ҳар бир кишига маълум”, деб қўшимча қилган Шойгу.

Унинг таъкидлашича, Россия фан ва саноатининг тараққиёти мамлакатга АҚШга муваффақиятли қаршилик кўрсатишга имкон беради. Шу билан бирга, Москва Вашингтон билан “барча фронтларда” рақобатлашишга ҳаракат қилмайди.

“Агар сиз АҚШ ҳарбий бюджетини таҳлил қилсангиз, уларда катта маблағ бутун дунё бўйлаб жойлашган турли базаларга кетишини тушунасиз. АҚШда бундай базалардан 170 та бор”, деб айтган Россия мудофаа вазири ва АҚШнинг Афғонистондаги операцияга сарфлайдиган маблағи деярли Россиянинг бир йиллик ҳарбий бюджетига тенглигини қўшимча қилиб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия учун бош хавф маълум қилинди