
Хитой стратегияси глобал моҳият касб этади. Мазкур стратегия қуйидаги мақсадларни қамраб олган:
– 2020 йилгача, яъни Хитой коммунистик партиясининг юз йиллигига қадар биронта камбағал бўлмаган ўртача фаровон жамият қуриш.
– 2049 йилгача – Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг юз йиллигига довур тараққий этган давлатлар даражасидаги социалистик давлат қуриш.
– Ва гипермақсад – бутун дунё хитойча бўлганида, ягона тақдирли инсоният ҳамжамиятини қуриш.
Содир бўлаётган воқеалардан кўриниб турибдики, Хитой сиёсатчилари бутун инсониятга умуман бошқача нигоҳ билан боқмоқда.
Бир хитойлик шундай ёзяпти:
«Хитой – Америка савдо уруши – бу калит. Агар бу урушда ютқазсак, 100 йиллик мақсадимизга ета олмаймиз. Агар ютсак, унда дунёдаги биринчи рақамли давлатга айланамиз. Мен оддий хитойликман, фақат ишлаб, солиқ тўлаб ва шу орқали ҳукуматни қўллаб-қувватлай оламан. Атрофимдаги дўстларимнинг деярли ҳаммаси шундай. Бу муваффақиятга эришиш калитидир. Шунчаки бизга ёққани учун ишламаяпмиз. Коммунизмнинг уюшқоқлигини, бирдамлигини россияликлар эмас, биз ўйлаб топганмиз».
Манба: Ildiz канали «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар