
Фото: «Life»
Россия Федерацияси мудофаа вазирлигининг Оренбург вилоятида ўтказилган «Центр-2019» ҳарбий ўқув машғулотлари чоғи фавқулодда вазият юз берди: 1,5 километр баландликдан ташланган иккита «БМД-2» жанговар машинасининг парашюти очилмай қолди.
«Лайф» тақдим этган қуйидаги суратлар ва видеодан нималар бўлганини билиб олишингиз мумкин.

Техникалар экипаждан алоҳида, «ИЛ-76» ҳарбий-транспорт самолётларидан ташланган.

«Лайф» манбасига кўра, машғулотлар чоғи парашют тизимлари очилмай қолган. Қолаверса, беш нафар десантчи аскар жароҳатланган ва тиббий ёрдам олиш учун ётқизилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг