23:13 / 23.09.2019
3 444

Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири ўринбосари ўғли Ўзбекистонга қочиб кетган

Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири ўринбосари ўғли Ўзбекистонга қочиб кетган
Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асановнинг ўғли Ўш вилоятидаги “Достук” назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга қочиб кетган. Қирғизистоннинг бир неча нашрининг хабар беришича, бу ҳақда 7-8 августда Қўй-Тош қишлоғидаги воқеаларни ўрганиш бўйича давлат комиссиясининг навбатдаги йиғилишида ҳарбий прокуратура вакили Нуркамол Набиев маълум қилган.

Унинг айтишича, Асановнинг ўғли дастлаб гумонланувчи сифатида қаралмаган.

“Бироқ иш шунга қараб кетаётганди, унга нисбатан кўрсатмалар берилган. Уни сўроқ қилмоқчи бўлганимизда, у қочиб кетди”, деб айтган Набиев ва Асановнинг ўғли ўқигани кетгани ҳақидаги хабарни рад этган.

ОАВ маълумотларига кўра, 22 ёшли Муҳаммадали Асанов хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга шерикликда гумон қилинмоқда. У қидирувга берилган. Унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида сиртдан ҳибсга олиш ҳукми чиқарилган.

13 августда Курсан Асанов “милиция манфаатларига хоинлик қилгани” учун ўз лавозимидан олинганди. Унга нисбатан хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Қирғизистон бош прокуратураси версиясига кўра, 8 августда Асанов жиноий иш бўйича муҳим аҳамиятга эга ашёвий далиллар, ҳужжатлар ва бошқа предметларнинг ноқонуний топширилишини ташкиллаштирган. У буларнинг барчасини собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг Қўй-Тошдаги уйидан олиб чиққан.

Асановнинг ҳайдовчиси Дамирбек Пайзилда уулу Асановнинг буйруғи билан 8 августда соат 21:00 ва 21:15 оралиғида Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида ушбу ашёвий далилларни Муҳаммадали Асановга топширган. Ҳужжатлар Атамбоевнинг тарафдорларига берилган. Ушбу жиноятга алоқадор барча шахслар аниқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ташқи ишлар вазирлиги Муҳаммадали Асановнинг Ўзбекистонга қочиб кетгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берилмаган. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати бошқарма бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири ўринбосари ўғли Ўзбекистонга қочиб кетган