00:05 / 24.09.2019
4 203

UNEP: Дунё глобал исиш сабаб ҳалокат ёқасига келиб қолган

UNEP: Дунё глобал исиш сабаб ҳалокат ёқасига келиб қолган
Фото: «Newsone.ua»
Дунё – ҳалокат ёқасида турибди. Глобал исиш сабаб сайёрамизда жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда дейилади БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) ва Бутунжаҳон метеорологик ташкилотининг ҳисоботида. Тадқиқот натижалари иқлим бўйича Нью-Йоркда ўтадиган саммитда эълон қилинади, дея хабар берди БМТ янгиликлар маркази.

Метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ давр сифатида охирги беш йил қайд қилинган. Ўртача глобал ҳарорат кўрсаткичи саноат давридагига нисбатан олганда 1,1 даража баландроқ бўлган. Иқлимшуносларнинг эслатишича, Париж келишувига мувофиқ ўртача глобал исиш ҳароратини 1,5 градусда ушлаб туриш келишиб олинган.

Антарктида музлари эришининг йиллик кўрсаткичлари 40 йил аввалги рақамлардан олти бараварга ошган, дейилади ҳисоботда.
2015 йилдан бери дунё бошқа даврларда йўқотмаган музликлар массасини бой берди.

1997—2006 йилларда денгизлар сатҳи йилига 3,04 миллиметрга кўтарилган бўлса, 2007—2016 йилларда ушбу кўрсаткич йилга 4 миллиметрни ташкил этган.

2018 йилда ис газининг атмосферага чиқарилиши 2 фоизга ўсган ва рекорд 37 миллион тоннага чиққан. «Яқин вақт ичида гарчи уларнинг ўсиши паст темпларда кетаётган бўлса ҳам глобал иқтисодиёт каби чиқиндилар ҳажмининг камайиши кузатилмайди» — дейди БМТ экспертлари.

Иссиқхона газларининг атмосферадаги концентрацияси кўрсаткичлари ҳам рекорд даражага чиқди. Ўтган йили ис гази концентрацияси бир миллионга 407,8 заррани ташкил этган.

Олимлар берган маълумотларга кўра, охирги марта ис гази концентрацияси 3—5 миллион йил аввал 400 заррадан кўпроқ бўлган. Ўшанда ўртача глобал ҳарорат ҳозиргидан 2−3 даража кўпроқ, денгиз сатҳи эса бугунги кундагидан 10−20 метр баландроқ бўлган.

Ҳисобот муаллифлари жаҳон ҳамжамиятини иқлим ўзгаришларига қарши курашишда тезкор ва аҳамиятли чора-тадбирлар кўришга чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » UNEP: Дунё глобал исиш сабаб ҳалокат ёқасига келиб қолган