06:00 / 24.09.2019
2 903

Россия ИШИД жангариларининг Афғонистонга кўчиб ўтишига АҚШ алоқадорлигини маълум қилди

Россия ИШИД жангариларининг Афғонистонга кўчиб ўтишига АҚШ алоқадорлигини маълум қилди
Фото: CNN
МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик ва разведка хизмати раҳбарларининг йиғилишида Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) бешинчи хизмати раҳбари Сергей Беседа ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларининг Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига киритилишида АҚШ махсус хизматларининг алоқаси борлигини маълум қилди. ФХХ вакилининг айтишича, Вашингтон МДҲ мамлакатлари чегараларидаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида террорчиларни йўллаган. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб Дарё хабар берди.

«Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига ИШИД жангариларининг киритилишига АҚШнинг алоқаси борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу МДҲ жанубий чегаралари, келажакда эса Марказий Осиё мамлакатларида барқарорликка раҳна солиш мақсадида қилинган ҳаракат», — дейди Беседа.

ФХХ вакилининг фикрича, МДҲга аъзо давлатларни ташқи кучларнинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоялаш учун бу каби ҳолатларга дастлабки босқичларда муносабат билдириш лозим.

Эслатиб ўтамиз, МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик ва разведка хизмати раҳбарларининг 16-йиғилиши Қозонда бўлиб ўтмоқда ва форумда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан делегациялар иштирок этмоқда.

Августда Вашингтон «Толибон» ҳаракати вакиллари билан музокаралар муваффақиятли кетаётганини маълум қилган. Томонлар Америка қўшинларини Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетиш борасида ҳам келишувга эришганди. Бироқ бир ой ўтгач, 5 сентябрда Кобулда хориж элчихоналаридан бири яқинида портлаш содир қилинди, натижада 12 нафар одам қурбон бўлди.

Улар орасида бир нафар америкалик ҳарбий ҳам бўлган. «Толибон» портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олганидан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп музокараларни тўхтатди, «Толибон» эса Афғонистон ҳудудида америка ҳарбийлари билан урушни давом эттиришини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ИШИД жангариларининг Афғонистонга кўчиб ўтишига АҚШ алоқадорлигини маълум қилди