Украина президенти коррупцияга қарши курашишнинг антиқа йўлини таклиф қилди

  • 24 сентябрь 2019, 00:37
  • 1 581
  • Дунё
  • Украина президенти коррупцияга қарши курашишнинг антиқа йўлини таклиф қилди
    Украина президенти Владимир Зеленский фуқароларга коррупцияга қарши флешмоб ўтказишни таклиф қилди. У фейсбукдаги саҳифасида видеомурожаат жойлаб, биргаликда қонунбузарларга қарши курашга чорлаган.

    “Агар коррупцияга кўз юмсак, биз ҳеч қачон уни енга олмаймиз. Пора талаб қилишяптими? Турли йўлларни таклиф қилишяптими? Илтимос, жим турманг”, - деган Украина етакчиси ўз мурожаатида.

    У видео олиш ёки хештег қўйиш шарт эмаслигини таъкидлаган. Шунчаки “ишонч рақамига” қўнғироқ қилиб, қонунбузарлик ҳақида хабар қилишнинг ўзи кифоя. Ушбу флешмобда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Украина президенти коррупцияга қарши курашишнинг антиқа йўлини таклиф қилди