10:10 / 25.09.2019
3 808

Беларусь президенти далаларида Шавкат Мирзиёев юборган қовун уруғларидан мўл-кўл ҳосил олинди

Беларусь президенти далаларида Шавкат Мирзиёев юборган қовун уруғларидан мўл-кўл ҳосил олинди
Фото: president.gov.by
Беларусда йиғим-терим мавсуми фаол давом этмоқда. Бошоқли экинлардан кейин навбат сабзавот ва полиз экинларига келди. Шу жумладан, Беларусь президенти Александр Лукашенконинг тажрибавий майдонларида ҳам йиғим-терим ишлари авжида.

Маълумки, Лукашенко қишлоқ хўжалигига катта аҳамият қаратади. Беларусь президенти турли қишлоқ хўжалиги экинларини Беларусь шароитида етиштириш мумкинлигини шахсан синаб кўради. Ҳозирда республикада 10 йил аввал экзотик ҳисобланган мева ва сабзавотлар бамайлихотир етиштирилмоқда. Шу жумладан, республикада тарвузлар ва қовунлар етиштиришга ўрганиб олинди.

Хусусан, жорий йилда Лукашенконинг тажрибавий майдонларида яхши қовун ҳосили олинди. Эътиборлиси, қовун ҳосили Лукашенконинг илтимоси билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан баҳорда унга юборилган энг яхши навлардаги ўзбек қовунлари уруғларидан олинган. Таъкидланишича, иссиқҳоналарда етиштирилган ҳосил бир неча кунгина олдин териб олинди.

Анъанавий равишда Беларусь президенти ўз тажрибавий майдонларида республика учун анъанавий ҳисобланган картошка, карам, сабзи, лавлаги етиштиради. Жумладан, бу йилги картошка ҳосили айниқса мўл-кўл бўлиб, ушбу сабзавотдан 120 тонна теришга муваффақ бўлинди.

Шунингдек, майдонда Беларусь ва Тожикистон дўстлиги боғи мавжуд бўлиб, унда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан совға қилинган ва Марказий Осиёдан келтирилган ўрик, гилос, олма дарахатлари ва бир неча навдаги узум етиштирилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусь президенти далаларида Шавкат Мирзиёев юборган қовун уруғларидан мўл-кўл ҳосил олинди