12:43 / 25.09.2019
3 158

Ошхонада узоқ йиллар осилиб турган картина 6 млн еврогача сотилиши мумкин

Ошхонада узоқ йиллар осилиб турган картина 6 млн еврогача сотилиши мумкин
Фото: AFP
Франциянинг Компьень шаҳридаги уйлардан бирида, ошхонадаги плита тепасида узоқ йиллар картина осилиб турган ва уй бекаси уни қадимий икона ҳисоблаб келганди. Бу ҳақда Дарё маълум қилмоқда.

Бирмунча вақт аввал аёл картинанинг нархини билишга қизиқиб, маҳаллий антикварларга олиб боришга қарор қилади. Бу ерда қадимий икона Уйғониш даври арафасининг энг машҳур вакилларидан бири ва Жоттонинг устози флоренсиялик мусаввир Чимабуэ (ҳақиқий исм-шарифи Ченни ди Пепо) қаламига мансублиги аниқланади.

Санъатшунослар тахминига кўра, Компьендаги уйда топилган картина Чимабуэ 1280 йилда яратган диптихнинг бир қисми бўлиб, унинг ҳар бир ярми Исо Масиҳ қийноққа солиниши ва хочга тортилиши акс этган тўртта кўринишдан иборат. Ҳозирга қадар фақат икки кўриниш сақланиб қолган деб ҳисобланар ва улардан бири Лондондаги Миллий галерея, иккинчиси Нью-Йоркдаги Фрик коллекциясида сақланар эди.

Ошхонадан топилган картина — «Исони масхаралаш» Франциянинг Санлис шаҳрида 27-октябр куни бўлиб ўтадиган Actaeon аукционига қўйиладиган бўлди. У 4 миллиондан 6 миллион еврогача баҳоланиши кутилмоқда.

Картина эгаси бўлган аёл Чимабуэнинг асари уйида қандай пайдо бўлганини билмаслигини айтмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ошхонада узоқ йиллар осилиб турган картина 6 млн еврогача сотилиши мумкин