date

Покистонда кучли зилзила содир бўлди

Покистонда кучли зилзила содир бўлди
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Покистон шимолида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бунинг натижасида 19 га яқин киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлган ва 300 дан ортиқ одам жароҳатланган. Бўлиб ўтган воқеа тафсилотлари ҳақида «Reuters»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

«Энг катта зарар Желум ва Минпур ўртасидаги ҳудудларда кузатилган», — дейди Покистон табиий офатларга қарши кураш миллий маркази раҳбари генерал-лейтенат Муҳаммад Афзал.

Эслатиб ўтамиз, Желум пойтахтдан 120 км жануби шарқда, Минпур эса Кашмир минтақасининг расмий Исломобод томонидан бошқариладиган қисмида жойлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Покистонда кучли зилзила содир бўлди