Туркманистонда одамлар тухум сотиб олиш учун соатлаб навбат кутмоқда (видео)

  • 25 сентябрь 2019, 17:53
  • 1 218
  • Дунё
  • Туркманистонда одамлар тухум сотиб олиш учун соатлаб навбат кутмоқда (видео)
    Сўнгги вақтларда Ашхобод шаҳрининг Парахат-7 микротуманидаги пойтахт бозорида товуқ тухумларини сотиб олишни истаган харидорлар тонгги соат 04:00 дан навбатга турмоқда. Бозор дарвозалари соат 06:00 дан очилади ва тухум савдоси ҳам шу вақтда бошланади. Тухумлар киши бошига 11 тадан бир донаси учун 5 манат нархида сотилмоқда. Нархнинг бундай белгилангани сотувчиларнинг мижозларга тезда қайтим бериши учун қилинган. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашрига таяниб Дарё хабар бермоқда.

    Одамлар бозор дарвозасидан тухум савдоси нуқтасига етиб боргунига қадар навбат палапартиш ҳолатга келиб, бақир-чақир ва жанжаллар бошланиб кетмоқда. Тухум тез сотиб бўлинмоқда ва ҳамма ҳам уни олишга улгурмаяпти.

    «Ушбу ҳодисалардан бир неча дақиқа олдин бозор жанубий дарвозасида 30 тадан 60 тагача пакетда тухум ушлаган давлат дўконлари сотувчиларнинг қариндошларини учратиш мумкин. Улар навбатда турмайди ва 11 талик чеклов уларга тааллуқли эмас», — дея қайд этган нашр.

    Савдонинг эрта бошланишини сотувчилар «раҳбарият гавжум навбатни кўрмаслиги ва жанжалларни эшитмаслиги учун қилинаяпти» дея изоҳлади. Сотувчиларга ҳам соат 04:00 дан ишга чиқиш ёқмаяпти, аммо илож қанча.

    Товуқ гўштининг давлат нархидаги савдоси билан боғлиқ вазият ҳам тухум сотуви билан деярли бир хил. Импорт товуқ гўшти маҳсулотлари (товуқ оёқлари) айни вақтда сотувда йўқ.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Туркманистонда одамлар тухум сотиб олиш учун соатлаб навбат кутмоқда (видео)