Икки қиз iPhone сабаб 19 ёшли талаба йигитни зўрлади

  • 26 сентябрь 2019, 00:30
  • 6 980
  • Дунё
  • Икки қиз iPhone сабаб 19 ёшли талаба йигитни зўрлади
    Татаристоннинг Бугулма шаҳрида икки қиз 19 ёшли талаба йигитни зўрлади. Бу ҳақда "Татарстан-24" порталига таяниб Sof.uz хабар қилди.
    Хабарда таъкидланишича, жабрланувчининг 22 ёшли таниши смартфонини тузатиб бериш учун уйига таклиф қилади. Квартирада қизнинг 32 ёшли дугонаси ҳам бўлади.

    Талаба йигит телефонни тузатиб, эгасига қайтарганда, iPhone экранида озгина ёриқ пайдо бўлганини кўрган қиз ундан компенсация учун 3000 рубль талаб қилади.

    Талаба рад жавобини берганидан сўнг, қизлар уни уриб, йигитга нисбатан жинсий зўравонлик ўтказишади ва ҳодисани iPhone камерасида видеога олишади. Агар пулни бермасанг, буни интернетга чиқариб юборамиз деб таҳдид қилишади.

    Жабрланувчи милицияга мурожаат қилади. Унинг айтишича, телефондаги чизиқлар уларнинг ёввойи жинсий хоҳишларини амалга ошириш учун баҳона бўлган холос.
    Воқеа юзасидан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Икки қиз iPhone сабаб 19 ёшли талаба йигитни зўрлади