Зеленский БМТ минбарида туриб Россияни тажовузкорликда айблади ва ўқ кўрсатди

  • 25 сентябрь 2019, 23:18
  • 1 490
  • Дунё
  • Зеленский БМТ минбарида туриб Россияни тажовузкорликда айблади ва ўқ кўрсатди
    Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи вақтида Россияни тажовузкорликда айблади.

    “112 Украина” телеканалининг хабар беришича, Зеленский нутқини 2016 йил июнда Донбассда “Ўнг сектор” сафида жанг қилиб, Украинани Россия тажовузидан ҳимоялаб ҳалок бўлган опера қўшиқчиси Василий Слипак ҳақидаги воқеа билан бошлаган.

    “Мен сизга бир воқеани айтиб бераман. Тингланиши ҳаёти мазмунига айланган инсон тарихини. Бу инсон ажойиб овозга эга эди, у дунёнинг энг яхши баритони ва контратенорларидан бири деб аталган. Унинг овози Нью-Йоркдаги Карнеги-холлда, Нотр-Дам ибодатхонасида, Лондоннинг Ковент-Гардени ва Париждаги Гранд-Операда янграган. Сиздан ҳар бирингиз унинг ажойиб куйлашини тинглашингиз мумкин эди. Бироқ бизга буни қилишга имкон бермайдиган нарсалар бор. У мана бундай кўринишда”, деб айтган Зеленский ва ўқни кўрсатган.

    “12,7 миллиметр шунчаки унинг карьерасини тўхтатмади. У унинг ҳаётини тўхтатди. Бу ўқ 10 доллар туради. Афсуски, бугунги кунда бу сайёрамизда инсон ҳаётининг баҳосидир. Бундай воқеалар минглаб бор. Бундай ўқлар эса миллионлаб. XXI аср – имкониятлар асрига хуш келибсиз”, деб ўз нутқини давом эттирган Украина президенти.

    Зеленский Донбассдаги уруш оқибатида 13 мингдан кўпроқ киши ҳалок бўлганини айтиб ўтган.
    “5 йилдан бери уруш давом этмоқда, Россия Қримни босиб олганига 5 йил бўлди. 13 мингдан кўпроқ ҳалок бўлганлар, 30 минг жароҳат олганлар, 1,5 млн кўчиб ўтганлар. Ҳар йили бу рақамлар бу ерда янграйди, ҳар йили бу рақамлар ўсиб бормоқда”, деб қўшимча қилган Украина раҳбари.

    У Донбассдаги урушни тўхтатишни ўзининг бош вазифаларидан бири эканини айтган. Зеленский Украинада уруш давом этар экан, дунёда ҳеч ким ўзини хавфсиз ҳисоблай олмаслигини таъкидлаб ўтган.

    “Россия Европа марказида уруш олиб борар экан, ҳеч ким ўзини хавфсиз ҳисоблай олмайди”, деб айтган Зеленский.
    Сиёсатчи ўз сўзларини учинчи жаҳон уруши “охиргиси” бўлиши ва “урушда ҳеч ким ғалаба қилмаслиги” ҳақидаги сўзлар билан якунлаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Зеленский БМТ минбарида туриб Россияни тажовузкорликда айблади ва ўқ кўрсатди