
Сассекс герцогиняси Меган Маркл ва шаҳзода Гарри Жанубий Африкадаги масжидга ташриф буюрди. Бу ҳақда Sof.uz нашри хабар қилди.
Меган Маркл мусулмончилик қонун-қоидаларига ҳурмат сақлаган ҳолда масжидга киришдан олдин рўмол ўради, Гарри эса оёқ кийимини ечиб кирди, дейилади хабарда.
Шунингдек, улар маҳаллий аҳоли билан ҳам учрашишди.
Жуфтликнинг Африка бўйлаб турнеси давом этмоқда.
Меган Маркл — америкалик собиқ актриса ва фотомодель, "Форс-мажор" сериалидаги Рэйчел Зейн роли билан танилган. У 2017 йили Англия шаҳзодаси Гаррига турмушга чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар