10:20 / 27.09.2019
3 244

Туркманистон жанубида аҳоли унга бир ой аввал навбатга ёзила бошлади

Туркманистон жанубида аҳоли унга бир ой аввал навбатга ёзила бошлади
Фото: Fergana News
Туркманистоннинг Мари вилоятида аҳоли давлат дўконларидаги арзон унга кейинги ой учун навбатга ёзила бошлади, деб хабар беради Daryo.
Мари туманидаги «Зарпчи» ва «Тазе Оба», Мургаб туманидаги «Қизил Байдак», «50 ийлик», Байрамалин туманидаги «Туркманистон» дон бирлашмаларида энг таранг вазият кузатилмоқда.

«Айрим ҳолларда ун савдога чиққач, одамлар унга талашиб, бир-бирини уриб кетади. Ун ҳаммага етмайди.
Дўконлар ишчилари харидорларга уларнинг исми рўйхатда бўлмаса, кейинги ой учун навбатга ёзилишини ҳамда ҳар куни хабар олишни айтади», — дейилади хабарда.

Одамлар ҳатто бир ойда бир марта оиланинг ҳар бир аъзоси учун берилиши керак бўлган маълум миқдордаги унни ҳам ололмайди», — дейди нашр манбаси.
Қайд этилишича, гап ун етишмаслиги ҳақида эмас, балки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланадиган арзон уннинг етишмаслиги ҳақида бормоқда. Хусусий дўконлар ва бозорда ун 5—6 баравар қиммат сотилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон жанубида аҳоли унга бир ой аввал навбатга ёзила бошлади