Фото: «Russ-news»
Россия президенти Владимир Путин Кремлдан ташқарида суҳбатлашиш учун махсус мобиль алоқа воситасидан фойдаланади. «Рамблер»нинг ёзишича, у оддий телефонларга қараганда «қалинроқ». Бу ҳақда «МК»га берган интервьюсида Кремлдаги ишончли манба маълум қилган.
Президентнинг телефондаги суҳбатларига Россия Федерал қўриқлаш хизматининг махсус ахборот ва алоқалар хизмати масъул. Расмий суҳбатлар қатъий протокол асосида олиб борилади: жумладан, суҳбатдош рус тилини яхши билган тақдирда ҳам, суҳбатда таржимон иштироки қайд этилган.
Шунингдек, Путин кабинетидан ташқарида бўлса ҳам, муҳим суҳбатларни телефон орқали амалга ошириши мумкин: президентнинг машинасида бутун бир телефон станцияси мавжуд. Бу каби алоқа тизими уни қўриқлашга жавобгар кишиларда ҳам бор. Суҳбатлар махсус «қалин» мобиль воситасида амалга оширилади.
— Мобиль восита биз фойдаланадиган оддий телефондан кўра қалинроқ. Унда бир қанча ҳимоя босқичлари кўзда тутилган. Сигнал пасайиши ва бегоналарнинг эшитишидан асрайди. Икки давлат раҳбарининг расмий суҳбатини эшитиш эҳтимоли нолга тенг, — дейди нашр суҳбатдоши.
Бундан ташқари, у Россия Федерал қўриқлаш хизматининг махсус ахборот ва алоқалар хизмати ҳарбий йўлдошидан фойдаланади. Сигнал шифрланган, уни расшифровка қилиш учун бир неча йил керак бўлади.
— Бу Путиннинг телефон суҳбатлари нима учун ёзиб олинмаган, хорижий разведкалар томонидан ошкор қилинмаган, деган саволга жавоб, — дейди у. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди