20:44 / 27.09.2019
2 764

Саудия Арабистони сайёҳларга бағрини очмоқда

Саудия Арабистони сайёҳларга бағрини очмоқда
Саудия Арабистони иқтисодий жиҳатдан нефтга қарамликдан қутулишнинг кенг кўламли чора-тадбирлар доирасида илк маротаба халқаро сайёҳлар учун ўз эшикларини очмоқда.

Саудия Арабистони чет эл компанияларини мамлакат сайёҳлик соҳасига сармоя ётқизишлари учун 49 мамлакат фуқаролари учун янги виза дастурини эълон қилди.

Туризм раҳбари Аҳмад ал-Ҳотибнинг Reuters’га айтишича, эндиликда аёл сайёҳлар абая (бутун танани ёпиб турадиган қора рангдаги либос) кийишлари мажбурий эмас. Бироқ, улар имкон қадар одмироқ кийинишлари керак, айниқса, жамоат соҳилларида.

Қироллик янги дастур орқали сайёҳлик соҳаси 2030 йилга бориб ЯИМнинг 10 %ини ташкил қилишига умид қилмоқда.

Визаларни онлайн расмийлаштириш имконияти мавжуд ва у 80$ туради. Ушбу виза билан Ислом оламининг муҳим шаҳарлари Макка ва Мадинага кириб бўлмайди.

Бу ҳаракат ҳукмдор валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг дунёдаги энг йирик нефть экспорт қилувчи давлатида илгари тақиқланган ўйин-кулгиларни жорий қилиш орқали янги соҳаларни ривожлантириш режаларининг бир қисмидир.

Саудия Арабистони туризми
Ғарблик сайёҳлар, жумладан, ўтган йили ар-Риёдда бўлиб ўтган Формула E электрокарлар пойгасини томоша қилишга келганлар сони ниҳоятда кам эди, бироқ ҳукумат уларнинг сонини оширишни кўзлаяпти.

Қироллик 2030 йилга келиб, мамлакатга йилига 100 миллион сайёҳ ташриф буюришини режалаштирмоқда, ҳозирда уларнинг сони 40 миллион атрофида (аксарияти мусулмон мамлакатларидан ҳаж зиёратига келганлар).

«Бизда жуда катта маданият бор, бу ерда кўплаб, кўплаб сайёҳлар келиб, ушбу маданиятни ўрганишни ва у ҳақида кўпроқ маълумот олишни, кўриш ва тажриба қилишни истайдилар», — дейди ал-Ҳотиб.
2030 йилга келиб сайёҳлик соҳасида 1 миллион киши меҳнат қилади.

Муҳаммад бин Салмоннинг кўплаб ислоҳотлари халқаро даражада олқишларга сазовор бўлди, аммо ўтган йили журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши, танқидчилар, жумладан таниқли аёл фаолларнинг ҳибсга олиниши ва Ямандаги вайронагарчилик уруши унинг обрўсига путур етказди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони сайёҳларга бағрини очмоқда