15:47 / 28.09.2019
3 550

Сурияда жангариларнинг улкан ер ости компекси топилди

Сурияда жангариларнинг улкан ер ости компекси топилди
Суриянинг Идлиб вилоятида улкан ер ости комплекси аниқланди, деб хабар беради «Известия»га таяниб Дарё нашри.

Ҳарбий эксперт Владислав Шуригин мамлакатни жангарилардан тозалаш вақтида Хан-Шейхун шаҳрида топилган «улкан ер ости комплекси»га ташрифи таассуротлари билан бўлишди. Ушбу комплексда уч минг нафаргача одам бир неча ой давомида яшириниб ётиши мумкин бўлган.

«Сурияга ташрифимиз вақтида ушбу комплексга тушганимизда, бу турдаги объектлар борасидаги бизнинг дастлабки таассуротларимиз буткул ўзгарди. Одатдаги ер ости ҳандақларидан фарқли ўлароқ, қаршимизда ҳақиқий ер ости қалъаси турарди. Унинг катталиги одамни қўрқувга солади. Ўнлаб ғорлар туннеллар тармоғи билан ўзаро боғланган. Уларнинг айримларига бемалол юк машиналари ва ҳарбий техникалар кира олади», — дейди эксперт.

Шуригиннинг фикрича, мазкур объект бир неча йил давомида махсус техникалар ёрдамида қурилган. Ғорлар мустаҳкам ва қуйма полларга эга, турар жойлар эса керамик плита ва мармарлар билан қопланган. Барча деворлар бўялган, вентиляция тизими мавжуд, ҳамма ерда электр тармоқлари, сув қувурлари ва канализация бор. Ҳатто операция қилиш анжомлари билан жиҳозланган ер ости госпитали ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда жангариларнинг улкан ер ости компекси топилди