Афғонистонда президент сайловлари кунида 113 та ҳужум содир этилди (видео)

  • 29 сентябрь 2019, 13:18
  • 815
  • Дунё
  • Афғонистонда президент сайловлари кунида 113 та ҳужум содир этилди (видео)
    Фото: REUTERS/PARWIZ
    28 сентябрда Афғонистонда президент сайловлари кунида жангарилар содир этган 113 та ҳужум оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, 123 киши яраланди. Бу ҳақда Pajhwok ахборот агентлиги хабар берди.

    Маълум қилинишича, “Толибон” 64 та ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган, қолган ҳужумлар ташкилотчилари номаълум.

    28 сентябрда Афғонистонда 2001 йилда толиблар тузуми қулагандан кейинги 4-президент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловларда асосий рақиблар амалдаги президент Ашраф Ғани ва бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳисобланади. Уларга хавфсизлик бўйича миллий дирекция раҳбари Раҳматулла Набил, афғон мужоҳидларининг собиқ етакчиси Гулбиддин Ҳикматиёр ва Афғонистоннинг Лондондаги собиқ элчиси Аҳмад Вали Масъуд рақобатчилик қилиши мумкин.

    Сайловлар жараёни радикаллар томонидан мунтазам таҳдидлар шароитида ўтмоқда. Сайловларнинг дастлабки натижалари 19 октябрда, якуний натижалари эса 7 ноябрда эълон қилиниши кутилмоқда. Зарурат юзага келса, сайловларнинг 2-босқичи 23 ноябрда бўлиб ўтади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Афғонистонда президент сайловлари кунида 113 та ҳужум содир этилди (видео)