15:10 / 29.09.2019
4 538

Саудия Арабистони подшоҳининг шахсий тансоқчиси отиб ташланди

Саудия Арабистони подшоҳининг шахсий тансоқчиси отиб ташланди
Фото: Alarab.co.uk
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг шахсий тансоқчиси, бригада генерали Абдулазиз ал-Фаҳм ўқотар жароҳат оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканалига таяниб Kun.uz хабар берди.

Полицияда таъкидланишича, генерал 28 сентябрь кечки вақт ўз дўсти уйида отиб ташланган. Маълумотларга кўра, подшоҳ қўриқчиси дўсти Турки бин Абдулазиз ас-Собтийни кўргани Жиддага борган. У ерда генерал ва дўстининг яна бир меҳмони Мамдуҳ бин Машъал Ал Али ўртасида можаро чиққан. Можародан кейин Мамдуҳ уйдан чиқиб, у ерга қурол билан қайтган ва уйдаги барчани бетартиб ўққа тутган.

Подшоҳ тансоқчиси оғир жароҳат олиб, шифохонада жон берган. Можаро вақтида яна икки киши, жумладан уйнинг эгаси ва филиппинлик ишчи жароҳат олган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар ва уларга таслим бўлишни истамаган жиноятчи ўртасида отишма юз берган. Отишма вақтида 5 полициячи яраланган, жиноятчи эса отиб ўлдирилган.

Генерал ал-Фаҳм кўплаб саудиялик подшоҳлар билан ишлаган, марҳум подшоҳ Абдуллоҳнинг шахсий тансоқчиси бўлган, кейинроқ подшоҳ Салмонни қўриқлаган ва дунёда ўз ишининг энг моҳирларидан бири ҳисобланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони подшоҳининг шахсий тансоқчиси отиб ташланди