Британиялик эркак уйига бостириб кирган уч нафар босқинчини муштлари билан ҳайдаб солди (видео)

  • 29 сентябрь 2019, 21:47
  • 932
  • Дунё
  • Британиялик эркак уйига бостириб кирган уч нафар босқинчини муштлари билан ҳайдаб солди (видео)
    Фото: Daily Storm
    Британиялик эркак Рочдейлдаги уйига бостириб кирган уч нафар босқинчини муштлари билан ҳайдаб солди. Бу ҳақда Daily Storm хабар бермоқда.
    Асиф Алининг айтишича, итлар вовуллаганини эшитиб, улардан хабар олмоқчи бўлган ва уйининг йўлагида бошдан-оёқ қора кийинган кишига дуч келган.

    «Мен улар турмуш ўртоғимга яқинлашишини истамадим. Уларни ташқарига судраб чиқдим, бироқ улар эшикни тортқилашда давом этарди. Кейин улардан бири пичоққа ўхшаш нарсани ёнидан чиқариб, ‘сени ўлдираман’ деди», — дея эслайди Асиф Али.

    Шундан сўнг Али ортга, уйга қайтиб кириб, ошхонадан бир жуфт пичоқни олиб, эшик томон чопди, бироқ жиноятчилар яширинишга улгурганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Британиялик эркак уйига бостириб кирган уч нафар босқинчини муштлари билан ҳайдаб солди (видео)