Британия разведкасининг собиқ раҳбари: Саддам Ҳусайн Жак Ширакка миллионлаб доллар пора берган

  • 29 сентябрь 2019, 22:13
  • 1 182
  • Дунё
  • Британия разведкасининг собиқ раҳбари: Саддам Ҳусайн Жак Ширакка миллионлаб доллар пора берган
    Жак Ширак Франция президенти лавозимини эгаллаган вақтда АҚШнинг Ироққа 2003 йилда бостириб киришига мафкуравий нуқтаи назардан эмас, балки Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайндан кўп миллионлик поралар олгани учун қарши бўлган. Бу ҳақда Британия разведкасининг (МИ-6) ўша вақтдаги раҳбари Ричард Дирлавга иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар берди.

    Дирлавнинг таъкидлашича, Ширак Ҳусайндан 6 млн доллар олгани, бу пулларни 1995 ва 2002 йилдаги сайлов кампанияларига ишлатганининг инкор қилиб бўлмас исботлари бор. Разведка маълумотларига кўра, Франциянинг собиқ президенти пулларни воситачилар орқали олган.

    Жак Ширак жорий йилнинг 26 сентябрида 86 ёшида вафот этди.

    2003 йилда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ироққа бостириб кирган. Бунинг оқибатида Ҳусайн тузуми қулаган. Франциянинг ўша вақтдаги президенти бўлган Ширак ушбу ҳарбий кампанияга қарши чиққан ва БМТ Хавфсизлик кенгашида унга тақиқлов қўйиш билан таҳдид қилган. Бу эса Франциянинг қатор давлатлар билан муносабати ёмонлашишига олиб келган. Ширакнинг таҳдидларига қарамай, Ироққа қарши кампания БМТ рухсатисиз бошлаб юборилган.

    Ҳусайн 2006 йил 30 декабрда қатл этилган. У Ал-Дужайл қишлоғи аҳолисининг оммавий қирғинида айбдор деб топилган.

    Манба: Kun.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Британия разведкасининг собиқ раҳбари: Саддам Ҳусайн Жак Ширакка миллионлаб доллар пора берган