Россиялик олимлар арманистонлик қизнинг кўзидан «тўкилаётган» кристаллар таркибини аниқлашди

  • 30 сентябрь 2019, 08:48
  • 2 469
  • Дунё
  • Россиялик олимлар арманистонлик қизнинг кўзидан «тўкилаётган» кристаллар таркибини аниқлашди
    Россиялик олимлар Арманистондаги қишлоқлардан бирида яшовчи 22 ёшли Сатеник Казаряннинг кўзидан тўкилаётган кристаллар таркибини аниқлашди. Бу ҳақда НТВ телеканали хабар бермоқда.

    Телеканал мухбирлари Стеникнинг уйида бўлганларида унинг кўзидан ҳар 3-4 соатда ўнтагача кристалл бўлаклари олинаётгани ҳақида айтилди. Мухбирлар бир неча бўлак кристаллни Россиядаги гемология лабораториясига экспертиза учун олиб боришди. Бу ерда улар оддий шиша эканлиги аниқланди.

    «Организмда шиша ҳосил бўлмаслиги илмий исботланган факт. Казарян руҳий бузилиш — Мюнхгаузен синдроми билан оғриган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда инсон онгли равишда ўзига ўзи зиён етказади», — дейди мутахассислар.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Россиялик олимлар арманистонлик қизнинг кўзидан «тўкилаётган» кристаллар таркибини аниқлашди