Африка ғарбида 200 га яқин дельфин ўзини пляжга отди

  • 30 сентябрь 2019, 09:15
  • 902
  • Дунё
  • Африка ғарбида 200 га яқин дельфин ўзини пляжга отди
    130 дан кўпроқ дельфин Африканинг ғарбида жойлашган Кабо-Верде орол-давлатининг пляжига ўзини отиб нобуд бўлди. Бу ҳақда Independent нашри хабар берди.

    Таъкидланишича, 200га яқин дельфин ўзини қирғоққа отган.
    Пляждаги одамлар дельфинларни сувга қайтаришга уринганлар, бироқ кўп ҳолатларда уларнинг уринишлари бесамар кетган.

    Сувга қайтарилган дельфинлар яна қирғоққа отилган. Оқибатда 136та жонивор нобуд бўлган.
    Мамлакат расмийлари олимлардан денгиз жонзотларининг бундай ғайриоддий ҳаракатлари сабабини тушунтиришни сўраган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Африка ғарбида 200 га яқин дельфин ўзини пляжга отди