Пул ўзгартира олмаган одам қандай яшаяпти?

  • 30 сентябрь 2019, 19:21
  • 1 674
  • Дунё
  • Пул ўзгартира олмаган одам қандай яшаяпти?
    Фото: «Mixnews»
    АҚШнинг Мэн штатида яшовчи 65 ёшли тракторчи Бобби (Роберт) Стюарт жуда омадли инсон — лотереясига бир эмас, икки марта жэкпот чиққан, миллионер, аммо тракторидан тушай демайди. Бу ҳақда «Daily Mail»га таяниб "Хабар" нашри ёзмоқда.

    Шу йилнинг май ойида Бобби Стюартнинг лотереясига 1 миллион доллар чиққанди. Қаранки, орадан тўрт ой ўтиб, яна лотерея сотиб олса 100 минг доллар чиқиб турибди...

    Роберт Лоуэлл Стюарт. Фото: «Daily Mail»
    Долларли миллионер Стюартга бу пуллар зиғирча ҳам таъсирини ўтказгани йўқ: ҳамон Кеннебанкпорт қишлоғидаги эски трейлерида яшаяпти, ҳамон трактори билан даладан чиққани йўқ.
    «Умуман олганда, ҳаётимда катта ўзгариш сезмадим. Олдин нима қилган бўлсам, ҳозир ҳам давом этиряпман», — дейди унинг ўзи.

    Стюартнинг айтишича, далада иш кўпайиб кетганидан, биринчи жэкпотни олиб келишга бир ҳафта кеч борган экан. Тушликни ҳам ўзи ўрганган арзон ошхонада қилади.

    Тракторчидан чиққан миллионер на бир янги машина сотиб олди, на уй қурди, саёҳатга ҳам чиққиси йўқ. Пулни тўғри ишлатишда маслаҳат берувчи адвокат ёки молиячига боришдан ҳам бош тортди.

    Бунинг ўрнига пулларнинг бир қисмини уч нафар фарзандига тақсимлаб, кўнгилларинг тусаган ишни қилаверинглар деди. Дарвоқе, тўнғичи Грегнинг ҳам омади чопиб, лотереядан бир марта 250 минг доллар ютиб олган.

    «Таниш-билишларим мендан отанг янги уй сотиб олса бўлмайдими, деб сўраб қолишади. Шунчаки хоҳламайди, вассалом», — деб қутуламан дейди Грег.
    Ҳатто трейлерини янгилаб беришмоқчи бўлишганида катта Стюарт оёқ тираб олди: «Тураверсин, ўзимникидан қўймасин!».

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Пул ўзгартира олмаган одам қандай яшаяпти?